

Эслатиб ўтамиз, клуб уни қўйиб юбориши ҳақида сўраганди. Ўтган йили ёзги трансфер вақтида Марез Италиянинг "Рома" жамоасига кўчиб ўтишга уринганди. Қишки трансфер ойнаси вақтида эса фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттиришни истаб қолди. Аммо "Лестер" футболчини сотишдан бош тортди. "Лестер" футболчилари Марездан бироз хафа бўлишмоқда. Аввал хабар қилинишича, жамоадошлари унга камситувчи лақаб тўқишганди.




