

"Тўғрисини айтсам кутмагандим. Худога шукр мана шундай мукофотни қўлга киритдим. Бунинг учун ҳаракат қилдим, жамоадошларимнинг ёрдами ҳам катта бўлди. Раҳбариятимиз, оила аъзоларим, фарзандларимнинг ютуғи бу. Бунинг учун миннатдорчилик билдираман. Ҳақли равишда ғолиб бўлдим деб ўйлайман.
Тўпурарлик? Мавсум олдидан нечта гол киритишим ҳақида ўйламагандим. Мен ҳужумчиман ва албатта майдонга гол киритиш учун чиқаман.
2018 йилда "Локомотив"да ажойиб имкониятлар бор. Умид қиламанки, янги йил ҳам шуниси каби муваффақиятли ўтади.
Юртдошларимизни кириб келаётган янги йил билан табриклайман. Барчага сиҳат-саломатлик тилайман", - деди Марат Бикмаев.
Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди




