Расман: Марадона Мексика 2-дивизиони жамоасига бош мураббий бўлди

7 сен 2018, 09:20
Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона Мексиканинг “Дорадос” клубига бош мураббий этиб тайинланди.

“Дорадос” клуби Мексика шимоли-ғарбида жойлашган Синалоа шаҳри шарафини ҳимоя қилади. Жамоа яқиндагина бош мураббий Франсиско Гамесни истеъфога чиқарганди. Айни пайтда “Дорадос” 6 турдан кейин 15 клуб орасида атиги 3 очко билан 13-ўринда бормоқда.

Маълуомот учун, 57 ёшли мутахассис айни дамда Беларуснинг “Динамо Брест” клуби билан 3 йиллик шартномага эга бўлиб, у расман жамоада бошқарув раиси ҳисобланади. “Динамо”дан кетиш-кетмаслиги ҳақида маълумот берилмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Twitter/@dorados

Сўнгги янгиликлар

Барча ›