Марадона: "Бу нимаси?!"

Aslanov Jasurbek
30 ноя 2018, 12:55
Аргентина терма жаоаси собиқ футболчиси Диего Марадона Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ)ни танқид қилди.

Олдинроқ, КОНМЕБОЛ "Ривер Плейт" ҳамда "Бока Хуниорс" ўртасидаги иккинчи финал "Сантьяго Бернабеу"да ўтишини эълон қилган эди.

"Бу нимаси?! Оилам билан "Бока" - "Ривер" ўйинига тушмоқчи бўлсам нима қиламан? Бунинг учун уларни Мадридга олиб борайми? Бу қанча туришини биласизми? КОНМЕБОЛ раҳбарияти - футбол учун ҳақиқий жазо!" - дейди Марадона.

Эслатиб ўтамиз, "Ривер Плейт" ҳамда "Бока Хуниорс" ўртасидаги учрашув мезбон жамоа мухлислари туфайли бекор қилинган эди. Ишқибозлар "Бока" автобусига ҳужум қилиб, футболчиларга шикаст етказишганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Ole

Сўнгги янгиликлар

Барча ›