UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  0 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  0 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  0 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  1 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  14 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  2 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  1 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  238 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

Мақсудов ишончни оқлай олармикан? Янгиликлар

Мақсудов ишончни оқлай олармикан?

Янги тузилажак олимпия терма жамоамизга Шуҳрат Мақсудовнинг бош мураббий этиб тайинлангани жуда ғалати, шу билан бирга кутилмаган бўлди.
Аҳмаджон Мусаевнинг буёғига олиб кета олмаслиги тайин эди, аммо бу жамоага камида Абрамов даражасидаги мураббийнинг келишини кутгандик, лекин ЎФФ шу пайтгача доим ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган Шуҳрат Мақсудовни бош мураббийликка маъқул кўрди.

11-26 январь кунлари Уммонда бўлиб ўтадиган 22 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати Мақсудов учун дастлабки синов бўлади. Биз жамоамиздан камида ярим финалга қадар етиб боришни кутаётган бир пайтда ЎФФ томонлардан жамоа олдига ҳозирча мақсад қўйилмаганини эшитиб қолдик. Эмишки, мақсад 2016 йил Бразилияда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига йўл олиш экан. Жамоа олдига улкан вазифалар қўйилгани яхши албатта, лекин мақсадни ҳар бир мусобақада қўйиб бориш керак.

Маълумки, Умммондаги Осиё чемпионатидан сўнг келаси йилнинг ёзидаги навбатдаги U-22 қитъа биринчилиги учун саралаш ўйинлари ўтказилади. Кейин 2015 йил яна битта чемпионат бўлиб ўтади ва бунда кучли тўртликка чиққан жамоалар Бразилия олимпиадаси йўлланмасига эга бўлишади. Демак, олдимизда турган ОФК тарихидаги биринчи U-22 мусобақаси амалда ҳеч бир турнир учун йўлланма бермайди. Буни ОФК дастлабки имтиҳон сифатида ўтказмоқчи.

28 декабрь куни U-22 терма жамоамиз “Чилонзор” сунъий майдонида биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказиб, “Пахтакор”га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бунда “Пахтакор” асосан ўзининг ёшларидан фойдаланиб тўп сурган бўлишига қарамай, ўзидан яхши таассурот қолдирди. Лекин бўлажак олимпиячиларимизнинг ўйини унчалик ўхшамади. Футболчиларда бир-бирини тушуниш, чизиқлар орасидаги боғлиқлик ҳали шаклланиб улгурмабди. Бу кетишда Уммондаги Осиё чемпионатида жамоамиздан катта натижаларни кутиш қийин.

Ҳар бир жамоада бош мураббий жуда катта роль ўйнайди. Шуҳрат Мақсудов бунгача Игорь Шквирин, Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов каби мураббийлар билан бирга ишлаб катта тажриба тўплаган бўлиши аниқ. Энди бўлса мустақил мураббий сифатида тўплаган тажрибасини амалда қўллаш фурсати етди. Ҳеч шубҳасиз, U-22 Осиё биринчилиги Мақсудов учун дастлабки имтиҳон вазифасини бажариб беради. Мураббийимиз шу имтиҳондан ўта олармикан?

Таркибга назар ташладйиган бўлсак, бунда Егор Кримец, Сардор Раҳмонов, Владимир Козак, Акбар Исматуллаев, Максимилиан Фомин, Аббос Махситалиев, Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов, Игорь Сергеев, Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев каби аллақачон пишиб етилган футболчиларни кўрамиз. Бу ўйинчилардан якдил жамоа тузиб, бемалол мусобақа ғолиблиги учун курашса бўлади. Лекин бу ерда яна ҳамма гап бош мураббийда. Агар Мақсудов шу йигитлардан яхши жамоа тузиб, январдаги Осиё чемпионатида камида совриндорлар қаторига кира олса, 2016 йилги олимпиада ўйинларига боришимизга қисман ишонсак бўлади. Фақат бунинг учун мураббийдан биринчи навбатда зукколик, жамоани бир мақсад йўлида бирлаштира олиш ва футболчиларни Олимпиадага боришимизга ишонтира билиш талаб этилади. Буниси энди айнан Шуҳрат Мақсудовга боғлиқ.

Марат Аксанов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика