UZ

Сўнгги янгиликлар

14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  38 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  17

Мақола. "Манчестер Сити"ни кучайтириши мумкин бўлган беш нафар марказий ҳимоячи Янгиликлар

Мақола. "Манчестер Сити"ни кучайтириши мумкин бўлган беш нафар марказий ҳимоячи

Бугун Пеп Гвардиола жамоаси ҳимоясини "тинтув қиламиз".

2019-20 йилги мавсум Пеп Гвардиола хоҳлаганидек ўтмаяпти. Бир нечта ажойиб ўйинларга ("Ливерпуль"дан қақшатқич мағлубият, албатта чемпионлик ҳал бўлгандан кейин йирик ҳисобда ютган бўлса-да) қарамай, унинг жамоаси қоқилишни давом эттирди ва "Норвич", "бўрилар" ва "Тоттенхэм"дан мағлубиятга учраш, муаммолар етарли эканлигини аниқ кўрсатиб бермоқда, айниқса, ҳимояда.

Каталониялик мутахассис мавсум бошида марказий ҳимояга Фернандиньо ва Эрик Гарсияни қўйди, улар жамоадан кетган Венсан Компанининг ўрнини тўлдиришлари лозим эди. Афсуски, ҳеч қандай самара кузатилмади. Бундан ташқари, Эмерик Ляпорт жароҳат олди, Жон Стоунз ва Николас Отаменди доимий равишда хато қилишди.

Агар "шаҳарликлар" мамлакатнинг энг кучли клуби мақомини олишга умид билдиришса, таркибни – айниқса, ҳимояни кучайтиришларига тўғри келади. Хўш, улар кимни сотиб олишлари керак?

Қуйида "Манчестер Сити" сотиб олиши мумкин бўлган 5 та марказий ҳимоячини тақдим этамиз:


5. Давид Алаба

Лерой Сане кутилганидек, "Бавария"га ўтди ва унинг кетишидан топилган пуллар немис клубларидан ўйинчи жалб қилиш учун ишлатилиши мумкин. Масалан, Давид Алаба учун. Гвардиола уни яхши танийди: 28 ёшли австриялик ҳатто, Пеп "Бавария"да ишлаган чоғда марказий ҳимоячи сифатида ҳам ҳаракат қилган.

Олдин "Бавария" Сане билан келишувга эришган тақдирда, "Сити" уни Алабага алмаштиришга ҳаракат қилишини айтгандик, аммо бундай бўлмади, бу эса ушбу трансфер амалга ошиши имкониятини пасайтирди. Афсуски, шундай. Ақлли, интизомли ва ўз кучига ишонган, дадил ҳимоячи "шаҳарликлар"га жуда мос келган бўларди.


4. Рубен Диаш

"Бенфика" марказий ҳимоячиси ҳар бир жамоани қизиқтириб қўйган ва португалияликлар у учун 90 миллион евро сўрашяпти. Аввалроқ, Рубенга "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" клубларидан таклиф тушган, уларни тушуниш мумкин: 23 ёшли португалиялик узоқ вақтдан бери Суперлигада ўйнаб келади ва ҳар қандай жамоани ўз ортидан эргаштира олади. "Бенфика"га келсак, клуб ҳар доим ўз иқтидорларини катта фойда билан "пуллаган": Эдерсон, Рауль Хименес, Жоау Фелиш ва Нелсон Семеду шулар жумласидан.

Диаш ўнг оёқда ўйнашни афзал кўради. Агар қолдирилмаганида, Евро-2020да уни кўришимиз мумкин эди. У моҳирлик билан рақибдан тўпни олиб қўяди ва иккиланишларсиз "подкат" ташлайди. Диаш тажовузкор футболчи бўлгани билан доим ҳам карточка олавермайди. Бундан ташқари, Рубен пас беришда устаси фаранг, еҳтимол, Ляпорт учун идеал жуфтлик. Асосий муаммо – нархи қиммат эканлиги.


3. Чаглар Суюнжу

Премьер-лигада Чаглар Суюнжу даражасидаги футболчи турганда, сиз АПЛдан ташқарига қарамаслигингиз керак, аслида.

Турк Брендан Рожерс жамоасига катта таъсир кўрсатди, Жонни Эванс билан ҳам яхши ўйнаб кетди – буни ким башорат қилиши мумкин эди? 

"Фрайбург" собиқ футболчиси "Лестер"да пайдо бўлгач, ҳеч ким ундан нимани кутишни билмасди. У Гарри Магуайрни алмаштириши керак эди ва буни эплади.

"Тулкилар" Суюнжунинг шарофати билан мавсумнинг катта қисмини ажойиб ўтказишди, аммо агар Пеп қўнғироқ қилса, уни "Лестер"да ушлаб туришлари даргумон. У 24 ёшда – ҳали ҳаммаси олдинда. Ҳозирча Чаглар учун 40 миллион фунт сўрашмоқда. Менимча, бу айни пайтда уни сотиб олиш учун жуда яхши сумма.


2. Калиду Кулибали

Калиду Кулибали учун курашда биринчи ўринда айнан "шаҳарликлар" турганлиги кўп манбаларда таъкидланмоқда. Сенегаллик оғир кунларни бошдан кечираётган "Наполи"ни тарк этиши мумкин, аммо у ўзи учун қайси клубни танлаши керак? У замонавий футболнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири эканлигини инобатга олсак, ҳамма ҳам уни осонликча қўлга кирита олмайди.

Калиду Кулибали 28 ёшда – у ушбу рўйхатда келтирилганларга қараганда анча тажрибали. Кулибали шубҳасиз, Винсент Компанининг ўрнини эгаллай олиши мумкин бўлганлар орасида етакчи.

Кулибали Гвардиола ҳимоячидан кутадиган барча фазилатларга эга. У етакчи ва ассистент, кўпинча, голлар ҳам уриб туради. "Сити" у билан стандартларни муваффақиятли якунлаш бўйича янада кучайиши мумкин. Сенегаллик "Сити"ни янги босқичга олиб чиқишга қодир, ўз ўрнида Гвардиола ҳам Кулибалини янада кучли ўйинчига айлантириши мумкин. Битта муаммо: "Сити"нинг Чемпионлар Лигасида ўйнамаслик эҳтимоли мавжудлиги.


1. Милан Шкриньяр

"Манчестер Сити"нинг ҳар қандай мухлиси хоҳлайдиган трансфер Шкриньярдир. Словак сўнгги йилларда катта ўсишга эришди ва ҳақиқий юлдузга айланди.

Кучли марказий ҳимоячига муҳтож бўлган "Сити" бундан яхшироқ вариантни топиши қийин. 25 ёшли Шкриньяр Гвардиола тактикасига ҳар томонлама мос: иккинчи қаватда аъло даражада ўйнайди, барча тактикаларга мослаша олади ва узатмаларда ҳам чакки эмас. 

Кучли, ўзига ишонган ва қатъиятли ҳимоячи шунчаки “шаҳарликлар" учун "яратилган". Унинг ягона камчилиги – тезлиги пастлиги. Аммо бу унчалик муҳим эмас, чунки у доим тўғри позиция танлаш ва қайерда пайдо бўлишни билади.

Афсуски, Шкриньярнинг амалдаги шартномаси 2023 йилда тугайди, шунинг учун буёғи қимматга тушиши мумкин.


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика