

Хорватия терма жамоаси собиқ ўйинчиси сўнгги вақтларда "Интер" ва "Фиорентина" билан боғланди, аммо манба Марионинг пойтахт клубини танлаганини ёзмоқда.
Манжукич Қатардаги фаолиятидан сўнг Европа футболига қайтишни хоҳламоқда. У "Рома" сардори Эдин Жеконидан кўра камроқ маош сўрайди. 34 ёшли футболчи йилига бонуслардан ташқари 4 миллион евро маош олади ва 2 йиллик шартнома имзолайди.
Манжукич қишда "Ал Дуҳайл"га эркин агент мақомида ўтган ва 2021 йилга қадар шартнома имзолаганди. Футболчи жамоа сафида 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
У бунга қадар "Бавария", "Атлетико" ва "Ювентус" клублари шарафини ҳимоя қилган. Хорватия терма жамоасида эса 89та ўйинда майдонга тушиб, 33та гол уришга эришган.



