Манжукич "Милан"дан кетади

Mirjalol Normatov
25 май 2021
Ҳужумчи Марио Манжукич "Милан"дан кетишини маълум қилди.

"Милан"да ўйнаш ёқимли бўлди. Шундай имкониятни тақдим қилган мураббийлар штабига миннатдорлик билдираман. Ажойиб жамоадошлар билан бирга ўйнаганимдан хурсандман. Жамоанинг ЕЧЛга қайтгани яхши бўлди. Келажакда ушбу жамоага фақатгина омад тилайман", - деб ёзади футболчи.

Манжукич "Милан"га қишда бориб қўшилганди. У жамоа таркибида 11 ўйинда қатнашди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal