

Олдинроқ 34 ёшли футболчи "Локомотив" ва "Бешиктош" каби клублардан бирига ўтиши мумкинлиги айтилганди, бироқ музокаралар якунланмай қолганди.
"Foot Mercato" хабарига кўра, айни дамда унинг хизматларига "Марсель" томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Болқонлик футболчининг агентлари айни дамда клуб билан шартнома борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Аммо муаммо шундаки, "Марсель" Манжукич билан шартнома имзолаш учун Костас Митроглудан воз кечиши керак.



