

Ўтган мавсумда кўплаб мухлислар ва мутахассислар "Ливерпуль" ҳужум учлиги ҳаракатларини алоҳида эътироф этишганди. Чиндан ҳам Салоҳ, Фирмино, Мане учлиги якунига етган мавсумда кўплаб рақибларнинг "додини" бериб қўйди.
Жумладан, "Реал Мадрид" Садио Мане хизматларига қизиқиш билдирган, футболчи ва "Ливерпуль" ҳам бу трансферга рози бўлиб улгурганди, аммо Зиданнинг жамоадан кетиши вазиятга салбий таъсир қилиши мумкин. Айнан шу сабаб трансфер иши тўхтаб қолган. Сабаби, Садио айнан Зидан қўл остида тўп тепишни истаганди.




