Мане "Ливерпул"дан кетадими?

Sherzod Nurmatov
8 фев 2022, 20:03
"Ливерпул"нинг сенегаллик ҳужумчиси Садио Мане Испанияга йўл олиши мумкин.

Манбага кўра, футболчи "Реал Мадрид" ёки "Барселона"га ўтиш учун "қизиллар" сафини тарк этишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Маненинг "Ливерпуль" билан келишуви 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. "Қизиллар" январда 40+20 миллион еврога "Порту"дан колумбиялик вингер Луис Диасни олиб келишди.

Олдинроқ Мане миллий терма жамоаси билан Мисрни мағлуб этиб, Африка Кубогида зафар қучганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: GOAL Espana