Манчини: "Видич ҳали "Интер"га ёрдам беради, унга вақт керак"

Aslanov Jasurbek
27 ноя 2014, 14:16
"Интер" бош мураббийи Роберто Манчини ҳимоячи Неманья Видич ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Видич шикастлангани учун сўнгги икки машғулотни ўтказиб юборди, аммо ҳозир у билан ҳаммаси жойида деб ўйлайман. Уни яхши билан, биз рақиб бўлганмиз, Видични ўйинларда кўп кўрганман. Унинг тажрибаси бизга ёрдам беради. Неманьяни ҳозирча "Интер" таркибида майдонда кўрганим йўқ, аммо Премьер-лигадан Италияга келган хар қандай футболчи муаммога дуч келади. У аста-секинлик билан кўникишни бошлаган. Унга вақт керак" - дейди Манчини.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com