

ESPN нашрининг хабар беришича, манкунианликлар устози ихтиёрига 100 миллион фунт берилди. Аммо, ушбу суммадан ошиб кетадиган харажатлар бўлиши мумкин. Бу МЮ футболчиларнинг савдосига боғлиқ бўлади.
Аввалроқ, МЮ Харри Магуайр ва Аарон Ван-Биссакани сотиб олишга уриниб кўрганди. Лекин, "Лестер" ва "Кристал Пэлас" сўраган сумма МЮни қониқтирмади. Натижада, манкунианликлар мўлжаллаган трансфер амалга ошгани йўқ.





