"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқ бўлди

Aslanov Jasurbek
2 янв 2019, 23:15
"Манчестер Юнайтед" мухлислари жамоанинг 2018 йил сўнгги ойидаги энг яхши футболчисини аниқлашди.

"Қизил иблислар" расмий сайти маълумотига кўра, Поль Погбага мухлислар кўпроқ овоз берган. У бу борада Жесси Лингард ва Маркус Рэшфордларни ортда қолдирди.

Декабрь ойида франциялик футболчи "Юнайтед" таркибида 5 ўйинда қатнашиб, 4 гол урди ва 3 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: manutd.com