

Англия матбуоти манкунианликларнинг "канонирлар"га қарши ўйин учун қайдномасини маълум қилди. Қайд этиш керак, жамоанинг Лондонга жўнаб кетган таркибида Поль Погба кўриниш бермаган.
Дарвозабонлар: Де Хеа, Ромеро, Грант
Ҳимоячилар: Уан-Биссака, Магуайр, Линдельоф, Жонс, Уильямс, Янг, Шоу
Ярим ҳимоячилар: Матич, Фред, Перейра, Лингард, Жеймс, Мата
Ҳужумчилар: Рэшфорд, Марсьяль, Гринвуд, Чонг, Гомес
Олдинроқ "Юнайтед" устози Оле-Гуннар Сульшер ярим ҳимоячи Поль Погба "Арсенал"га қарши ўйинда қатнашиши мумкинлигини, бироқ у ҳали ҳам тикланишга улгурмаганини айтганди.






