UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  43 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2

"Манчестер Юнайтед"га янги қон керак Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед"га янги қон керак

Сульшернинг МЮ бошқарувини ўз қўлига олганига 1 йилдан ошиқ вақт ўтди.

Шу муддат ичида МЮ мухлислари азобли кунларни кўпроқ ўтказишди десам адашмаган бўламан. Бир ғалабанинг ортидан икки мағлубият жамоага хавф солаверади. Бир чиройли ўйин ортидан кетма-кет нолга тенг баҳслар кузатилади. Бироқ империянинг қурилиши доимо шундай бошланганлигини ёддан чиқармаслик лозим.

Масалан, сер Алекс Фергюсон даврида "Юнайтед" илк мавсумда Англия 1-дивизиони 11-поғонасини қайд этганди. Орадан вақт ўтиб, дивизион Англия Премьер-лигаси номини олганидан кейин эса манкунианликлар Ферги бобо даврида доимо совринли ўринларни қўлга киритганди.

Аммо Ферги кетди, ўзи билан жамоанинг, клубнинг катта омадини ўзи билан олиб кетди. Хўш, нега айни пайтда МЮ жуда-жуда ёмон ўйин кўрсатмоқда? Ҳимояга нега суст? Ҳужумдаги ишлар доимо барқарор эмас? Нега?Кеча келган Магуайр нега бугун МЮнинг сардори? Нега Де Хеага бўлаётган деярли барча зарба голга айланмоқда? Нега МЮ зарба беришга қийналмоқда?

Сарлавҳадаги "янги қон" сўзи аслида истеъфо маъносида эмас. Сульшернинг юраги МЮ деб уради. Кэррикнинг юраги МЮ деб уради. Бироқ Вудвордники эмас. Аслида майдондаги ишлар раҳбариятнинг сиёсати маҳсули ҳисобланади. Краучнинг гапида жон бор. Бу сўнгги 30 йилликдаги МЮнинг энг ёмон таркиби. Перейра МЮ даражасида эмас, Фил Жонс, Жесси Лингард, Антони Марсьяль кабилар ҳам МЮнинг даражасида эмас. Нега унда улар ҳали ҳам жамоада? Балки дунёнинг энг кучли академияларидан бирига эга бўлган "Манчестер Юнайтед" уларнинг ўрнига ўринбосарларни академия орқали тарбияламоқчидир? Бироқ неча йил вақт кетади бунга? МЮнинг нодонлик билан олиб борилаётган трансфер сиёсати барча натижаларнинг кўланкаси бўлмоқда. Эрлинг Холланд ўн бештакам МЮ футболчиси эди. Клуб ўзи учун арзимаган пул туфайли уни сотиб олмади. Ортидан эса Рэшфорд 3 ойга сафдан чиқди. Марсьялнинг бундай ўйини эса бирорта мухлисга ёқмаяпти.

Аслида Сульшернинг айби унчалик ҳам катта эмас. Фергюсон кетганидан кейин МЮ спорт директорлигига Эд Вудворд келди-ю, барча иш ортга қараб кетди. Жамоанинг собиқ футболчиси Скотт Паркер тўғри айтди, айни дамда МЮ футбол клуби эмас, бизнес марказига айланди. Шу боисдан трансферлар учун ажратиладиган маблағ МЮ савиясида бўлмаганларга ишлатилмоқда. Селекция ва бош мураббий истаган футболчилар ўрнига Вудворд хоҳлаган футболчиларни олиб келмоқда.

"Ливерпуль" бир вақтлар олдинга бир қадам ташлаш учун ортга икки қадам ташларди. Шу орқали энди мерсисайдликлар шундай натижаларни қайд этишмоқда. Мағлубиятсиз ва ғалабали серияли рекордлар яқин даврлар ичида "Ливерпуль" томонидан янгиланиб ташланади. Клопп тузаётган империя эса тоғ каби бақувват бўлмоқда. Гвардиоланинг "Сити"си ҳам доимо ўзгача ўйин кўрсатмоқда. Тики-таканинг давоси аста-секинлик билан топилаётган бўлса-да, бу услуб ўз натижасини беришда давом этмоқда.

Ушбу икки клуб ўзининг йўлини кескин тарзда ўзгартирди, академия эмас, балки трансферлар орқали жамоани кучайтирди. Жамоанинг кучайиши учун катта маблағ сарфланди. Асосийси - трансферлар сиёсати тўғри ишламоқда. МЮ эса бир тешигини ёпса, яна уч тешиги очилиб қоладиган тешик қопга ўхшаб қолди.

Сульшер "Манчестер Юнайтед"ни яхши билади. Ички қоидалар, тартиблар, йўл-йўриқлар... Аммо бу мавсумни қурбон қиладиган пайт етиб келди. МЮ бу мавсум совринлар учун кураша оладиган жамоа эмаслигини бир неча бора кўрдик. Европа чемпионлар лигасини жамоа бир неча йил унутиши ва тўғри йўлга тушиб олиши керак. Агарда клуб академиясига катта эътибор қаратишни истаётган бўлса, тахминан 3-4 йил давомида трансфер қилинадиган футболчилар сони камаяди. Демак, ёш футболчилар орқали таркиб тўлдирилишда давом этади.

Уларнинг тажриба орттириб, чемпионликка ҳос характерга эга бўлиш учун эса 3-4 йил вақт кетади. Вудворддан катта трансфер кутишнинг ҳеч ҳам фойдаси йўқ. Сиз кутаётган Бруно ҳам келмайдиганга ўхшайди. У ҳам сиз кутган Холланд каби ёқасини ушлаб кетади. 

Ҳозирги МЮни эса қутқариш жуда ҳам қийин. Аввалига раҳбариятдаги пулни ўйлайдиган бизнесменларни футболни тушунадиган раҳбарлар билан ўзгартириш керак. Нима учун "Реал" Роналду кетганидан кейин ҳам совринларга эга чиқмоқда? Клуб раҳбарияти доимо кетганларнинг ўрнини тезкорлик билан тўлдиришга интилади. Трансферларга доимо катта пул сарфланади. Якуний натижа - совринлар.

Лукаку кетди, ўрнига ҳеч ким олинмади. Санчес кетди, ўрнига ҳеч ким олинмади. Ўз вақтида Златаннинг ўрни ҳам ҳеч ким билан тўлдирилмади. 

МЮ деб жон берадиган Сульшер кетиши керакми ёки пул учун жонини берадиганларми? Ҳулоса ўзингиздан.

Миржалол Норматов

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика