"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" футболчиси билан музокараларни бошлади

Alisher
23 июл 2020, 10:20
Франциялик футболчи АПЛ клубига ўтиши мумкин.

"Ювентус" хавбеки Адриен Рабьо "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасига тушиб қолди."Қизил иблислар" 25 ёшли футболчи билан шартнома имзолашга қаттиқ қизиқиб қолишган ва клуб вакиллари ўйинчининг агентлари билан музокараларни бошлашди.

Эслатиб ўтамиз, Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам Рабьо учун даъвогарлик қилмоқда.

Адриен жорий мавсум А Серия доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sunday Mirror