"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жароҳат олди

Aslanov Jasurbek
29 ноя 2017, 15:37
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Неманья Матич "Уотфорд"га қарши Англия чемпионати учрашувида (4:2) жароҳат олди.

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо эълон қилди. Сербиялик футболчи 54-дақиқада алмаштирилди.

"Матич жароҳат олди ва бу қанчалик жиддий эканлигини билмайман. Неманья алмаштиришларини сўради, жиддий сабаб бўлмаганда у бундай демаган бўларди. Мушагига нимадир қилган" - дейди Моуриньо.

Жорий мавсум Матич АПЛнинг 14та учрашувида майдонга тушиб, 1та голли пас берган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›