"Манчестер Юнайтед" "Валенсия" ярим ҳимоячиси трансферини тайёрламоқда
04 янв 2024 16:19
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" "Валенсия" ярим ҳимоячиси трансферини тайёрламоқда
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоясини кучайтирмоқчи ва "Валенсия" футболчиси Хави Герра уларнинг радарида.
"Relevo" хабарига кўра, манкунианлар скаутлари испанияликнинг ўйинини бир неча бор кузатишган. Клуб спорт департаментининг фикрича, у жамоани кучайтириш учун энг яхши номзод ҳисобланади.
Эҳтимол, бу қишда трансфер амалга ошмайди, аммо "Валенсия"нинг молиявий муаммолари ёзгача уларнинг музокаралардаги позициясини юмшатиши мумкин. Герранинг шартномасида 100 миллион евролик товон пули бор, аммо “Манчестер Юнайтед” 35-40 миллион еврога тенг бўлган шартномадан умидвор.
Хави Герра ушбу мавсум 17 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг нархи 20 миллион еврони ташкил қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар