"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Брест" ўйинчиси учун даъвогарлик қилмоқда

Alisher
11 янв 2021, 18:28
"Манчестер Юнайтед" "Брест" ярим ҳимоячиси Ромен Феврга қизиқмоқда.

МЮ франциялик футболчини "Боруссия" (Дортмунд) ўйинчиси Жейдон Санчонинг арзонроқ варианти сифатида кўрмоқда.

22 ёшли ўйинчи учун курашда "Юнайтед" билан "Пари Сен-Жермен" клуби рақобатга киришган.

Февр "Брест"га 2020 йилнинг ёзида "Монако"нинг иккинчи жамоасидан 400 минг евро эвазига ўтганди.

Футболчи жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Le10sport