UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  0 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  61 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8

"Манчестер Юнайтед" сотилишига ҳалиям умид бор Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" сотилишига ҳалиям умид бор

Глейзерлар оиласи инглиз клубининг сотилишига ҳали-ҳамон умид билдирмоқда.

"Манчестер Юнайтед"ни сотиб олиш бўйича келиб тушган таклифларни қайта кўриб чиққан клуб эгалари уларнинг баҳосига тўғри келадиган таклифни топа олишмади. Шундай бўлса-да, яқин орада икки томонни ҳам мамнун қиладиган келишувга эришилиши эҳтимоли йўқ эмас.

Иккинчи таклифлар ўтган ҳафтада манфаатдор томонлар томонидан тақдим этилган эди. Оммавий савдо иштирокчилари Шайх Жассим бин Ҳамад Ал Таний, Сер Жим Рэтклифф ва Томас Зиллиакус бўлган эди.

Маълум қилинишича, Шайх Жассим ва Рэтклиффларнинг таклифи 4,5 млрд фунтдан оширилган, лекин талаб қилинган 6 млрд фунтга етмаган. Глейзерлар "Олд Траффорд"га эгалик қилиш бўйича таклифлар бўлишига умид билдиришмоқда.

Таклифларнинг охирги босқичидан сўнг савдо иштирокчилари Глейзерлар оиласи билан ишлаётган АҚШ банкидан жараённинг кейинги босиқичи қандай бўлишини эшитишни кутишмоқда. Ушбу банк таклифларнинг учинчи босқичини ўтказиши ёки афзал кўрилган иштирокчини белгилаши мумкин.

"Юнайтед" ходимларига мавсум охирига қадар клубнинг эгалиги борасида аниқлик киритилишини кутишлари айтилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика