UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  3 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  9 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  48 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6

"Манчестер Юнайтед" скаути: "Унда "Юнайтед" ДНКси бор, афсуски бизникилар буни кўра олишмади" Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" скаути: "Унда "Юнайтед" ДНКси бор, афсуски бизникилар буни кўра олишмади"

Таниқли футбол эксперти ва бошқарувчи Алишер Никимбаев "Манчестер Юнайтед" скаути Абдуқодир Ҳусанов иқтидорини олдиндан кўра билганини айтиб берди.

Никимбаев бу ҳақда Телеграмдаги каналида пост қолдирди.


"Фабрицио Романонинг ёзишича, "Манчестер Сити" ва "Ланс" ўртасидаги Абдуқодир Ҳусанов трансфери ҳал бўлиш арафасида.

Мен бошқаларнинг янгиликларини қайтадан айтиб бермоқчи эмасман, шон шуҳрат вақтини шу мақсадда ўз сайти (www.championat.asia)га эга бўлган Ҳусанов агентларига қолдираман.

Буни қандай кўраётганимни айтиб бермоқчиман.

Кеча ҳамкасбларимдан бири билан кутилаётган трансферни муҳокама қилдик ва у мендан энди "Сити"га мухлислик қиласизми деб сўради.

- Йўқ. "Юнайтед" менинг клубим, унга содиқ қоламан.

Аммо бир нарса қизиқ. 2023 йилнинг май ойида, Аргентинадаги ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати вақтида Ҳусанов "Манчестер Юнайтед" скаутининг "қалами"га тушиб қолди ва ўша скаут билан Ҳусановнинг АПЛдаги истиқболини муҳокама қилдик. Бугун ўша скаутга ёзиб, унинг фикри билан қизиқдим. У шундай жавоб берди:

- Ҳусанов АПЛга мос футболчи. У "Сити"дан кўра кўпроқ МЮга тўғри келади. Унда "Юнайтед" ДНКси бор, афсуски бизникилар буни кўра олишмади.

- Балки улар ярим йил олдин Франция клубидан харид қилинган Лени Йорони устун кўришгандир?

- Улар позиция бўйича рақобатчи эмаслар ва ёнма-ён ўйнашлари мумкин.

- Нега унда "Манчестер Юнайтед" Ҳусановга эътибор қаратмади?

- Буни тушунтириш қийин, чунки бизга қарор сабабларини айтишмайди. Бир томондан унинг нархи 100 минг бўлганида Ҳусановни олдиндан АПЛда кўра билганим билан фахрланаман. Бошқа томондан, мени эшитишмаганидан хафа бўлдим.


Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика