"Манчестер Юнайтед" Санчесни ёзда 20 миллион фунтга сотиб юборади?!

Alisher
3 фев 2020, 11:54
"Манчестер Юнайтед" келаси ёзда Алексис Санчесни сотишга тайёр.

"Қизил иблислар" ўйинчидан қутулишмоқчи ва унга 20 миллион фунт миқдоридаги нарх қўйишди.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли чилилик футболчи ҳозирда "Интер"да ижара асосида тўп тепмоқда.

Чили терма жамоаси ўйинчиси жорий мавсум барча мусобақаларда 19та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun