"Манчестер Юнайтед" қишки трансферлар ойнасида трансфер қилишни режалаштирмаяпти

Alisher
17 дек 2020, 17:14
"Манчестер Юнайтед" яқин трансферлар ойнасида янги ўйинчилар билан шартнома имзоламоқчи эмас.

Жамоа бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер жамоанинг уч позициясини кучайтиришни хоҳламоқда: ўнг қанот ҳимоя, марказий ҳимоя ва ўнг қанот вингер.

Клуб раҳбарияти эса маблағ сарфлашни хоҳламаяпти, шу сабаб норвегиялик мутахассис ёзгача кутади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "қизил иблислар"нинг Поль Погбани Криштиану Роналдуга алмаштиришлари мумкинлиги айтилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Manchester Evening News