"Манчестер Юнайтед" Перейрани "Фламенго"га ижарага бериб юборади

Mirjalol Normatov
18 авг 2021, 22:31
Андреас Перейра яна бир бор "Манчестер Юнайтед"дан кетади.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 25 ёшли футболчи ижара асосида "Фламенго" таркибида ўйнайди. Шартнома бир йилга мўлжалланган. Бразилия клуби футболчининг маошини ярмини тўлайди. Қолган қисмини эса МЮ ўз зиммасига олган.

Ўтган мавсумни Перейра "Лацио" таркибида ижара асосида ўтказиб, 26 ўйинда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/fabrizioromano