"Манчестер Юнайтед" Паварни сотиб олиши мумкин

Sherzod Nurmatov
10 авг 2023, 18:35
"Бавария" ҳимоячиси Бенжамен Павар фаолиятини Англияда давом эттириш эҳтимоли мавжуд.

Бу ҳақда "L'Equipe" нашри хабар берди.

Манбага кўра, 27 ёшли франциялик футболчига "Манчестер Юнайтед" даъвогарлик қилмоқда. Манкунианлар футболчи учун 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Аввалроқ "Манчестер Сити" Паварга даъвогарлик қилаётгани хабар қилинганди.

Павар 2019 йилдан бери "Бавария"да ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда у клуб сафида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали уни 40 миллион еврога баҳолаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Equipe