"Манчестер Юнайтед" ўз тарбияланувчисини сотиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди

Sherzod Nurmatov
17 окт 2023, 11:58
Клуб футболчини сақлаб қолишга қарор қилди.

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи Скотт Мактоминейни сотиш борасидаги фикридан қайтди, деб хабар берди "The Sun". Унинг "Брентфорд"га қарши ўйиндаги дубли бош мураббий Эрик тен Ҳагни ҳайратда қолдирди.

МЮ ёзда шотландияликни сотишга тайёр эди. Унга "Бавария" қизиқаётгани хабар қилинганди.

Тен Ҳаг келганидан кейин Мактоминей кам ўйнади. 24 ёшли хавбек ўтган мавсум бир учрашувда ўртача 47 дақиқа майдонда ҳаракат қилган бўлса, бу йилги кўрсаткич шундан 10 дақиқа кам.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›