"Манчестер Юнайтед" ўйинчиси "Интер"га ўтишга яқин

Alisher
12 авг 2019, 13:07
МЮ ҳимоячиси Маттео Дармиан фаолиятини "Интер"да давом эттиришга яқин.

Милан клуби ўйинчининг трансфери борасида келишувга эришган.

"Қизил иблислар" 29 ёшли италиялик ўйинчини сотишга рози бўлишган.

Дармианнинг "Манчестер Юнайтед" билан тузган шартномаси 2020 йилда ўз якунига етади. Жамоа бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер эса унга ишонч билдирмаяпти.

Дармиан 2015 йилдан бери Манчестер клуби шарафини ҳимоя қилади. У якунланган мавсум Англия чемпионатида атиги 6та ўйинда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia