"Манчестер Юнайтед" Матага 1 йиллик шартнома таклиф қилди

Aslanov Jasurbek
29 янв 2019, 15:45
"Манчестер Юнайтед" жамоа ярим ҳимоячиси Хуан Матага 1 йиллик битим таклиф қилди.

30 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.

Маълумотларга кўра, жамоа бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер испаниялик футболчининг ўйинидан мамнун ва Матани яна бир мавсум МЮда олиб қолмоқчи. Хавбекка битимни 12 ойга узайтириш имконияти билан 1 йиллик шартнома таклиф қилинди.

Мата таклиф ҳақида ўйлаяпти, чунки унда Италиядан таклифлар бор.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Evening Standard