"Манчестер Юнайтед" Магуайр бўйича қарор қабул қилди

Alisher
20 дек 2024, 21:07
"Манчестер Юнайтед" яқин ҳафталарда Харри Магуайр билан шартномани узайтириш борасидаги бандни фаоллаштиради.

Қарор бош мураббий Рубен Аморим билан биргаликда қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли ҳимоячи 2019 йилдан бери "Манчестер Юнайтед"да ўйнайди. Англиялик жорий мавсум барча мусобақаларда 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Магуайрнинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Manchester United Forever

Сўнгги янгиликлар

Барча ›