UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  0 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  7 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  18 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  7 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  3 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  8

Рашфорднинг дубли "Ливерпуль"ни мағлуб этиш учун етарли бўлди Янгиликлар

Рашфорднинг дубли "Ливерпуль"ни мағлуб этиш учун етарли бўлди

"Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги Англия чемпионатининг 30-тур учрашуви якунланди.

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 14', Маркус Рэшфорд - 24'

Премьер-лига . 30-тур

10/03/2018, 16:30

1
:
2
Тугади

Ливерпуль

Эрик Байи - 66'

Стадион: Old Trafford, 74855 томошабин

Бош ҳакам: Craig Pawson

45'
90'
14'  Маркус Рэшфорд
14'  Ромелу Лукаку
24'  Маркус Рэшфорд
27'  Маркус Рэшфорд
70'  Маркус Рэшфорд (Маруан Феллени)
89'  Хуан Мата (Джесси Лингард)
89'  Антонио Валенсия
90'  Алексис Санчес (Маттео Дармиан)
35'  Алекс Окслейд-Чемберлен
62'  Алекс Окслейд-Чемберлен (Адам Лаллана)
66'  Эрик Байи
80'  Трент Александер-Арнолд (Джорджиньо Вейналдум)
84'  Эндрю Робертсон (Доминик Соланке)

"Манчестер Юнайтед" – "Ливерпуль" 2:1
Голлар: 1:0 – 14 Рэшфорд, 2:0 – 24 Рэшфорд, 2:1 – 66, автогол Байи.
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Байи, Смоллинг, Валенсия, Мактомини, Янг, Мата (Лингард, 89), Матич, Санчес, Рэшфорд (Феллайни, 70), Лукаку.
"Ливерпуль": Кариус, Ловрен, Робертсон (Соланке, 84), Александер-Арнолд (Вейналдум, 80), ван Дейк, Фирмино, Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 62), Салах, Джан, Мане, Милнер.
Огоҳлантиришлар: Рэшфорд (27), Окслейд-Чемберлен (35), Валенсия (89).

АПЛ турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+6. Ўзгариш: Дармиан Санчес ўрнига майдонга тушди.

90+5. "Қизиллар" катта куч билан ҳужумда, аммо гол йўқ. Бурчак зарбаси...

90+3. "Ливерпуль" шошаётган бўлса ҳам, иложи борича ердан ўйнашга ҳаракат қилмоқда.

90+2. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. Сўнгги дақиқалар "Ливерпуль" МЮни ўз жарима майдончасига қамаб қўйди. "Қизил иблислар" қарши ҳужум уюштирса гол, бу гол билан якунланиши ҳам мумкин.

89. Сариқ карточка. Валенсия Маненинг елкасига бутсасининг таги билан зарба берди.

88. Ўзгариш: Хуан Мата ўрнига Жесси Лингард майдонга тушди.

84. Санчес қанотда бир футболчини алдаб, тўпни жарима майдончасига ерлатиб узатди, Мата эса дарвоза томон зарба берди, аммо унинг йўналишига рақиб жамоа ҳимоячиси тўсқинлик қилди. Учрашув давом этади. 

83. Бугун Салоҳнинг умуман ўйини қовушмаяпти. Деярли ҳар бир узатма, зарба хато билан якунланмоқда.

82. Мане ва Фирмино рақиб жарима майдончаси олдида жуда ажойиб ўйнашди, аммо Садио зарба бериш учун келаётганда Феллайни унинг йўлини тўсиб қолди.

79. Клопп ҳакамларга эътироз билдирмоқда. Ўзгариш: Александер-Арнольд ўрнига Вийналдум майдонга тушди.

77. Захирадан ўйинга қўшилган Лаллана жамоанинг ўйинига кўниколмаяпти.

74. "Ливерпуль" бир неча дақиқадан бери МЮни ўз жарима майдончасига қамаб қўйган.

71. Ўйинга интрига қайтди.

69. Байи оқсоқланиб майдонга қайтди. Бу пайтда эса ўзгариш. Рашфорд ўрнига Феллайни майдонга тушди.

66. ГООООООЛЛЛЛЛЛ! ЭРИК БАЙИ ЎЗ ДАРВОЗАСИНИ НИШОНГА ОЛДИ! Садио Мане чап қанотдан тўпни жарима майдончасига ташлади, Байи эса ўнг оёқ ўрнига чап билан зарба беришга уриниб, ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Гол урган ҳимоячи жароҳат ҳам олган кўринади.

65. Салоҳ катта тезлик билан ҳужумга ўтаётганда тўп майдонни тарк этди ва ён ҳакам буни пайқаб, байроқчасини кўтарди.

60. Иккинчи бўлимнинг илк 15 дақиқасида устунлик "Ливерпуль" томонда бўлди.

57. Александер-Арнольд марказда тўпни олдириб қўйди ва рақиблар қарши ҳужум амалга ошириши учун имконият яратди. Санчес тўпни чап қанотда очилиб бораётган Рашфордга узатиш ўрнига, Лукакуга ноаниқ узатма бериб, қарши ҳужумни тўхтатди.

55. Робертосн тўпни қанотдан рақиб жарима майдончасига ташлади, тўп эса Валенсияга тегиб йўналишини ўзгартирди, "Ливерпуль" футболчилари эса қўл билан ўйналгани ҳақида ҳакамга ишора беришди, аммо хуштак чалинмади. Такрорий лавҳада пенальти борлиги кўринди.

54. Салоҳ қанотдан қочиб кетишга уринди, аммо Янг ҳам Муҳаммад каби тез юугура олишини исботлади.

49. Фирмино Салоҳга ҳаволатиб ажойиб узатма берди, аммо Смоллинг ва Янг тўпни қабул қилишга ҳалал беришди.

48. Ван Дейк иккинчи қаватда Смоллингдан устун келди, аммо дарвозага берган зарбаси ноаниқ кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Ливерпуль" биринчи бўлим бошидагидек яна кўпчилик бўлиб ҳужумга отланди. Лаллана майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда.

Бир неча дақиқа олдин Омар Момани янги карикатурасини тақдим этди. Венгер ва Фергюсоннинг аввалги ва ҳозирги ҳолати


СТАТИСТИКА (1-бўлим)

Зарбалар: 3-5

Паслар сони: 170-288

Узатмалар аниқлиги: 73%-80%

Яратилган голли вазиятлар: 2-5

Тўпга эгалик қилиш: 36%-64%

Бурчак зарбалари: 0-5

Қоидабузарликлар: 6-5

Сариқ карточкалар: 1-1


5 метрдан гол ура олмаган МАТА


Голларни Телеграмдаги каналимиздан кўчириб олишингиз мумкин: ТЕЛЕГРАМ

ТАНАФФУС! Биздан узоқлашманг, биринчи бўлим суратлари, статистикаларидан бохабар қилиб турамиз.

45+2. "Қизил иблислар" Салоҳга умуман бўш зона қолдиришмаяпти.

45+1. Моуриньонинг қалами яна ишга тушди, у бир нималарни ёза бошлади.

45. Биринчи бўлимнинг асосий вақти якунланди. Ҳакам 2 дақиқа қўшиб берди.

39. Робертсон чап қанотдан тўпни жарима майдончаси марказига ташлади, ҳимоячилар бир амаллаб вазиятни бартараф этишди.

38. Қанотдан Хуан Матага ажойиб узатма берилди. Испаниялик рақиб дарвозабони билан бирга-бир қолди, аммо у тўпни тўхтатиш ўрнига тўхтатмасдан зарба беришга уринди. 5 метрдан қандай ноаниқ зарба бериш услубини Мата кўрсатиб берди.

36. Қойил! Эрик Байи рақиб узатмасини илиб олди ва Зидан услубидаги тўп устида айланиш билан "Ливерпуль" футболчисидан қочиб кетди, аммо бир неча сония ўтиб у тўпни йўқотди.

35. Окслейд-Чемберлен марказда тўпни олдириб қўйди ва рақиб ҳужумга ўтмаслиги учун қоида бузди. Сариқ карточка.

34. МЮнинг комбинацион ҳужуми офсайд билан якунланди. Рашфорд ўйиндан ташқари ҳолатда.

30. ФИРМИНОООО! Роберто марказда рақибнинг бир футболчисидан қочиб, деярли бўш қолди ва дарвозага зарба берди, бироқ тўп испаниялик посбоннинг қўлига бориб тушди.

28. Фирмино жарима майдончасининг ўнг бурчагидан чап оёғи билан де Хеа қўриқлаётган дарвозага зарба берди, аммо кучсиз зарба гол бўлиши қийин. Тўпни посбон эгаллаб олди. Клопп жамоасини танимаяпти.

27. Милнер қанотда тўпни жамоадошига узатаётганда, 2та гол урган Маркус Рашфорд қоида бузиб, ўйин қайдномасига яна исмини ёздириб қўйди.

26. Фирмино рақибнинг ҳимоясидаги хатодан фойдаланиб, тўпни эгаллаб олди ва қанотдан жарима майдончасига узатди, яқиндагина сафга қайтган Эрик Байи хавфни бартараф этди.

24. ГОООООООЛЛЛЛЛ!!! ЯНА РАШФОРД!!!!! Ҳужумни Де Хеа бошлаб берди, Лукаку тўпни эгаллаб, уни Матага оширди, Хуан эса тўпни йўқотиб қўйди ва қайтган тўп Маркусга тушди. Рашфорд узоқ ўйлаб ўтирмасдан дарвозага зарба берди ва ҳисобни 2:0га етказди.

22. Жан Фирминога тўпни узатди, Роберто эса тўпга бироз кеч қолди ва Валенсия тўпни бурчакка чиқариб юборди. Бурчак зарбаси эса Виржил ван Дейнинг зарбаси билан якунланди. Голландиялик тўпга боши билан эмас, елкаси билан зарба берди ва ноаниқ.

21. Рашфорднинг голини телеграм каналимиздан кўчириб олишингиз мумкин: ВИДЕО

18. Аввалига Милнер жарима зарбасидан тўпни рақиб майдончасига ташлаб берди, қайтган тўпни Фирмино эгаллаб олди ва у ҳам дарвозабон майдончасига узатма берди, аммо керакли жойда пайдо бўладиган футболчи топилмади.

14. ГООООООЛЛЛЛЛЛ!!! РАШФОРДД!!!!!! Маркус ўз қанотида Александер-Арнольддан қочиб кетди ва зарба бериш билан алдаб, тўпни ўнг оёғига туғирлади. Ёш футболчи дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди. ҚОЙИЛ

13. "Қизиллар" бурчакдан тўпни ўйинга киритишди, аммо машғулотларда ишланган тактика фойда бермади.

12. Фирмино, Салоҳ ва Мане учлиги ҳозирча ўйинга кўп ҳам қўшилишмаяпти, кураш асосан майдон марказида кечмоқда. Моуриньо эса ён дафтарчасина бир нималарни ёзиб қўймоқда.

10. Маркус Рашфорд ўз қанотидаги тўпни майдонда сақлаб қола олмади, акс холда Александр-Арнольдга қийин бўлиши аниқ эди.

5. МЮ кўпроқ вақтини ҳимояда ўтказмоқда, аниқ тўп узатишлар жуда кам.

4. Милнер ўзи учун одатий бўлмаган ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига тўпни ерлатиб узатди, аммо "қизил иблислар" хавфни бартараф этишди. 

2. "Ливерпуль" ўйин бошидан кўпчилик бўлиб рақиб майдонига ўтиб олди, аммо тўп ўша томонга ўтмаяпти.

УЧРАШУВ бошланди!

17:28. Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Олд Траффорд"да дярли бўш жой қолмади


17:12. Шарфлар бор, шарфлар...


17:05. "Олд Траффорд"даги меҳмонлар кийиниш хонаси шундай кўринишда


17:00. "Қизил иблислар"


16:55. Ўйин маълумотномаси

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика