"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси учун жамоа изламоқда

Mirjalol Normatov
3 июл 2022, 16:09
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Алекс Теллес янги бош мураббий Эрик тен Хагнинг режаларида эмас.

Мутахассис бразилиялик футболчини жамоа учун керак эмас деб ҳисобламоқда. Шу сабабли клуб унга харидор изламоқда. Ўз навбатида Теллеснинг ўзи ҳам жамоадан кетишни ният қилмоқда. Аммо ҳозирча Алексга харидор чиққанича йўқ.

Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи "Юнайтед" таркибида 25 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 4 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal