"Манчестер Юнайтед" энди Руди Гарсияга алоқага чиқди

Alisher
24 ноя 2021, 18:01
"Манчестер Юнайтед" бундан бир неча кун олдин Оле-Гуннар Сульшер билан хайрлашган эди.

Клуб мавсумнинг қолган қисми учун мураббий қидирмоқда ва Руди Гарсия шундай мураббий бўлиши мумкин. "Қизил иблислар" 57 ёшли франциялик мутахассис билан алоқага чиқишди.

Руди Гарсия ҳозирда ишсиз. Унинг яна бир устунлик томони - мураббийнинг француз, инглиз, испан ва итальян тилларини билишидир.

Руди Гарсия Франциядан ташқарида фақат бир бор ишлаган - "Рома" (2013-2016)да.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The National