"Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг ёш юлдузи билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
26 апр 2022, 15:25
"Манчестер Юнайтед" босслари ёзда "Барселона" ярим ҳимоячиси Гави билан шартнома имзолашга уриниб кўришади.

Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, "қизил иблислар" Гавини ёзда Манчестер жамоасидан эркин агент мақомида кетадиган Поль Погбага ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Қайд этиш керакки, Гавининг хизматларига "Ливерпуль" ва ПСЖ ҳам бефарқ эмас.

Гави жорий мавсум "Барселона" таркибида Ла Лига доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Ekremkonur