

Марказий қарама-қаршилик "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" ўртасида бўлади (дастлабки ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган).
УЕФА расмий сайти саҳифаларида ҳакамлар тайинланиши ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди. Унга кўра, “Олд Траффорд”да франциялик Клеман Тюрпен бригадаси ишлайди. ВАРда эса Тюрпинга ҳамюртлари Жером Брисар ва Вилли Делажо ёрдам беришади.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" - "Барселона" учрашуви 24 февралга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.



