"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда
24 сен 2021 20:44
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед" 24 ёшли француз футболчисига даъвогарлик қилмоқда. Футболчининг каталонияликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади. Ҳозирда клуб раҳбарияти форвард билан шартномани узайтириш борасида музокара олиб бормоқда.
Ўтган мавсумда Дембеле 44 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган ҳамда 5 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар