

ЕЛ. МЮ Австрияда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Таъкидлаш лозимки, айни пайтда "қизил иблислар" мағлубиятсиз серия қайд этмоқда. Австриядаги ўйин Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари учун мазкур сериядаги 11-учрашувга айланди. Манчестерликлар шулардан 8та баҳсни ғалаба билан якунлаган, 3тасида эса дурангга рози бўлган. Сўнгги 11 ўйиндаги тўплар нисбати ҳам МЮ футболчилари учун ажойиб кўриниш касб этган – 29:2 (+27).




