UZ

Сўнгги янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" 55 млн. евролик таклиф тайёрламоқда Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" 55 млн. евролик таклиф тайёрламоқда

"Манчестер Юнайтед" "Спортинг" ярим ҳимоячиси Бруно Фернандешни харид қилиш йўлларини изламоқда.

Маълумотларга кўра, "қизил иблислар" 24 ёшли футболчи учун Португалия клубига 55 млн. евролик таклиф тайёрламоқда. Ушбу таклиф яқин уч кун ичида юборилади.

"Спортинг" Фернандешни бу пулга қўйиб юбормайди ва инглиз клубидан 70 млн. евро талаб қилади.

Фернандеш "Боавишта" тарбияланувчиси ҳисобланади. Якунланган мавсумда ярим ҳимоячи Португалия чемпионатининг 33та учрашувида майдонга тушиб, 20та гол уришга муваффақ бўлган.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг