"Манчестер Сити"нинг жароҳатланган футболчилари сафига яна бир ўйинчи қўшилди
15 ноя 2023 20:58
Янгиликлар
"Манчестер Сити"нинг жароҳатланган футболчилари сафига яна бир ўйинчи қўшилди
Матеуш Нунеш клубда ҳисоб бўйича жароҳат олган еттинчи ўйинчига айланди.
"Манчестер Сити" клуби футболчиси Матеуш Нунеш Португалия терма жамоаси йиғинларини жароҳати сабаб тарк этди.
A Bola нашрининг ёзишича, "Ман Сити" ярим ҳимоячиси терма жамоа машғулотлари пайтида мушакларида ноқулайлик сезган. Тегишли текширувлар Нунешнинг Евро-2024 саралаш ўйинларида (Лихтенштейн ва Исландия) майдонга туша олмаслигини кўрсатган.
Шу тариқа, Нунеш "Ман Сити"нинг айни дамда жароҳат олган еттинчи ўйинчисига айланди. Айни дамда Натан Аке, Эдерсон, Матео Ковачич, Жон Стоунз, Серхио Гомес ва Кевин Де Брюйне жароҳат сабаб "Сити" таркибида майдонга туша олишмаяпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар