"Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан "Реал"да жиддий йўқотиш

Alisher
9 фев 2025, 21:10
"Реал"нинг навбатдаги ҳимоячиси жароҳат олди.

Клуб Лукас Васкеснинг чап сон орқа қисмидаги мушак жароҳатини эълон қилди. У 11 февраль куни "Манчестер Сити" билан ўйинда майдонга тушмайди.

Журналист Аранчи Родригеснинг хабарига кўра, 33 ёшли футболчи 2-3 ҳафтани ўтказиб юборади.

Васкес жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: realmadrid.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›