"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди

Khoja
12 окт 2024, 10:07
"Манчестер Сити" раҳбарияти жамоа тўпурари Эрлинг Холанд жамоадан кетса, кимни олиб келишини аниқлаб олди.

"Шаҳарлик"лар "Спортинг" ҳужумчиси Виктор Дьёкерешни сотиб олишни мақсад қилган. 26 ёшли футболчининг трансфер нархи таҳминан 100 миллион еврога баҳоланмоқда. 

Маълумот учун, Виктор Дьёкерешнинг "Спортинг" билан тузган шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунланади. Ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 11 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 12 та гол ва 3 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com