“Манчестер Сити” Санчес учун 56,5 млн евро тўлашга тайёр

Aslanov Jasurbek
9 июл 2017, 00:50
“Арсенал” клубининг чилилик ҳужумчиси Алексис Санчес фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттиришга жуда яқин турибди, деб хабар бермоқда O jogo нашри.

Нашр хабарига кўра, томонлар деярли келишувга эришишган. Алексиснинг трансфери 56,5 миллион еврони ташкил қилиши айтилмоқда. Санчеснинг шартномаси келаси йили якунига етади.

“Канонирлар” шу сабабдан ҳам футболчини сотиб юбориш ҳақида ўйлашяпти. 28 ёшли Санчес “Арсенал”дан йилига 23,5 миллион евролик маош талаб қилмоқда. 



Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф