"Манчестер Сити" Роналду билан шартнома имзоламайди. "Шаҳарликлар" музокаралардан воз кечди

Aslanov Jasurbek
27 авг 2021, 19:13
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Манчестер Сити"га ўтмайди.

"Шаҳарликлар" 36 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокаралардан воз кечишга қарор қилди.

Англия клуби "Ювентус"га расмий таклиф билан чиқмаган, шахсий шартнома шартлари ҳам келишилмаган.

"Манчестер Юнайтед" эса музокараларни давом эттирмоқда ҳамда футболчига асосий даъвогар бўлиб қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano