“Манчестер Сити” Насри билан шартномани яна икки йилга узайтиради

10 дек 2013, 10:10
“Манчестер Сити” клуби, яқин кунларда ярим ҳимоячи Самир Насрига икки йилга мўлжалланган янги шартнома таклиф этади.

“Шаҳарликлар” Франция терма жамоаси футболчиси билан 2017 йилгача ҳамкорлик қилишмоқчи, аммо унинг маоши аввалгидек ҳафтасига 150 минг фунт бўлиб қолверади, деб хабар беради Goal.com.

Таъкидлаб ўтамиз, Насрининг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2015 йилнинг июнигача давом этади.

Ушбу мавсум Англия чемпионатининг 15 та ўйинида иштирок этган ярим ҳимоячи 4 та гол ва 3 та голли тўп узатишни амалга оширган.


Манба: sports.ru