

Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, "Манчестер Сити" Миланнинг "Интер" клуби форварди Лаутаро Мартинесга эътибор қаратмоқда. "Шаҳарликлар" футбочининг яқинлари билан учрашиб, Лаутарони клубга ўтишга кўндириш ва тузилажак эҳтимолий битим тафсилотларини муҳокама қилишди.
Маълумот учун, Италия А Сериясининг жорий мавсумида 16 ўйинда майдонга тушган футболчи 8 та гол ва 4 та самарали узатманинг муаллифига айланди.




