UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  0 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  4 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  1 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  2 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  13 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  18 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  5 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  6 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  7 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  1 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  2

"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 2:3 учрашувидан ажойиб ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 2:3 учрашувидан ажойиб ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча Англия Премьер-лигасининг 33-тури доирасида Манчетер дербиси ўтказилди. Ушбу учрашувдан олинган энг сара суратларни томоша қилинг.

Мураббийлар мавзусига яна бир бор қайтамиз. Расм чиройли олинган-а.

"Юнайтед" ўзини кўрсата олмаётган бир вақтда Венсан Компани гол урди. Жозе Моуриньо айтганидек, "Сити" бу мавсумда "Юнайтед" дарвозасига бурчак зарбасидан кейин учинчи бора дарвозани ишғол этмоқда.

ПАҚ! ЗАРБА! 2:0! Орадан 6 дақиқа вақт ўтиб, Илкай Гюндоган ҳисобдаги фарқни иккита голга етказди. Шундай кейин "Юнайтед" камбек қилишини ким ҳам билибди дейсиз...

"Аллооо, эшитилмаяпти, мухлислар шу ердамисиз!" 97 сония. Ҳа, Погба иккита гол уриш учун шунча вақт сарфлади ва ҳисоб тенглашди - 2:2. МЮ мухлисларида умид учқунлари пайдо бўлди.

Иккинчи голдан 14 дақиқа вақт ўтиб, "Юнайтед" ҳимоячиси катта саҳнага чиқди. Крис Смоллинг жаримадан оширилган тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди.

Сўнгги 2 учрашувда 1 гол уриб, 3 бора ассистентлик қилган Алексис Санчес дербида жуда зўр ўйин намойиш қилди. Икки голга ҳаммуаллифлик қилди. Унинг юлдузли онлари қайтаётгандир...

Интернетда #DaveSave номли хэштег жуда кўпайди. Давид учрашувни аъло даражада ўтказди. У МЮнинг энг барқарор футболчиси.

Буни кўрган Жозе...

 ...Гвардиолага нималар деган экан?

Учрашув якунланганидан кейин "Юнайтед" мухлисларидан бахтли инсонлар бўлмаган бўлса керак. Улар бунга ҳақли. "Юнайтед" сафарда ғалабага эришди. Уч мавсумдирки "Сити" МЮни ўз майдонида мағлуб эта олмаяпти.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика