

Футболчи учун "шаҳарликлар"га "Челси", "Реал" ва "Барселона" рақобат қилади, аммо "Манчестер Сити" футболчи учун пойгада фаворит эканлиги айтилмоқда. Пеп Гвардиола жамоаси 97,5 миллион фунт эвазига футболчини сотиб олишга тайёр.
"Интер" раҳбарияти футболчи кейинги мавсумда ҳам Милан жамоаси шарафини ҳимоя қилишда давом этишини бир неча бор таъкидлаганди.

Мартинес бу мавсум Италия чемпионатида 22та ўйин ўтказиб, 11та гол урди. Чемпионлар лигасида эса 6та ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 5 бор ишғол этди.



