

"Шаҳарликлар" ёзги трансфер ойнаси якунига қадар футболчининг трансферини келишишга улгуришмоқчи. Англия чемпиони ҳужумчи учун 120 миллион фунт (~140 миллион евро) тўлашга тайёр. Бу инглиз футболи учун рекорд пулдир.
Аммо, лондонликлар ўз етакчиларидан кўпроқ пул ишлашмоқчи, сабаби унинг шартномаси яна уч мавсумга мўлжалланган.
Кейн ўтган мавсум АПЛ доирасида 23та гол ва 14та ассист қайд этди.



