"Манчестер Сити" жорий мавсум сўнгига қадар Фоден билан шартномани узайтирмоқчи

Alisher
6 апр 2022, 14:07
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячи Фил Фоден билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

"Шаҳарликлар" музокараларнинг ривожланган босқичида ва 2021/22 йилги мавсум сўнгига қадар битим тузишмоқчи. Томонлар янги келишув шартлари борасида якуний келишувга эришишлари қолди.

Фоден - "Манчестер Сити" тарбияланувчиси. Футболчи 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 35та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 9та ассист қайд этди. 

Ўйинчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи сўнгигга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: 90min

Сўнгги янгиликлар

Барча ›