"Манчестер Сити" ҳимоячиларидан бири "Шахтёр"га қарши ўйнамайди

Aslanov Jasurbek
26 сен 2017, 17:12
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Венсан Компани Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувида майдонга туша олмайди.

Бу ҳақда инглиз жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола маълум қилди.

"Компани ўйнашга тайё эмас, Мендини ҳали яна текшириб кўрамиз" - дейди Гвардиола.

"Шаҳарликлар" сардори сўнгги беш учрашувни жароҳат туфайли ўтказиб юборди. "Манчестер Сити" - "Шахтёр" учрашуви бугун Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com